ENGLISH
RUS
UZB
O'ZB

Бу фильмни тўлиқ бепул чиқаришга ёрдам беринг!

Ҳар сафар, Ўзбекистон ҳақида фильм ишларканмиз, одамлар бизга ёзишиб, кенгроқ оммага етиб бориши учун, фильмнинг ўзбекча ва русча версияларини ҳам тайёрлашни сўрайдилар.

Биз бажонидил қилган бўлардик. Аммо, афсуски, барча муаммо маблағда: 80 дақиқалик ҳужжатли фильмни ўзбек ва рус тилларига профессионал даражада таржима қилиш ўта қиммат, аммо фильм мавзуси шунга арзийди ҳамда фильмга ҳисса қўшган инсонлар шунга лойиқдир. Таржима, дубляж ва монтаж ишлари учун зарурий маблағ бир неча минг еврони ташкил этмоқда.

Биз фильмнинг инглиз тилидаги версиясини тайёрлаш учун етти йил умримиз ва ҳисобсиз пулимиз сарфланди. Энди эса бизга СИЗнинг ёрдамингиз керак бўлмоқда.

Агар Сиз Андижон қатлиоми ҳақида, Каримов зулми ва Ғарбнинг у билан махфий келишуви ҳақида ўзбеклар билишлари муҳим дея санасангиз, илтимос, ушбу фильмнинг таржима лойиҳасига ёрдам беринг.

Мақсадимиз – уч ой мобайнида ушбу фильмни ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ (80 дақиқа) версияларини интернетга БЕПУЛ жойлаштириш.

Агар Сиз ушбу иддаоли лойиҳани қўлламоқчи бўлсангиз, марҳамат, биз билан бевосита боғланинг ёки қуйидаги тўлов учун махсус линкдан фойдаланинг

body bags

 

Агар адолатликка ишонсангиз – сўз билан эмас, ҳаракат билан тасдиқланг

Агар сиз бу яхши фикр деб ўйласангиз – бизга сизнинг ёрдамингиз керак бўлади

Шахсий хиссангиз

Ташкилот хиссаси*

Google
Paypal
Google
Paypal
* Бу амбициоз лойихани қўллаб-қувватлаш ниятидаги катта ташкилотлар ва кутубхоналар учун биз билан дижитал мастер нусқаларини харид қилиш учун тўғридан-тўғри боғланишингиз мумкин.

Илтимос, коментарий/таклифингизни қолдиринг: